Италиянинг «Интер» жамоаси бош мураббий Жозе Моуриньо томонидан «Манчестер Юнайтед» жамоаси асосий таркибидан туширилган ва қишки трансферлар вақтида жамоадан кетиши кутилаётган Уэйн Рунини ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

«Қизил иблислар» жамоаси сафида 31 ёшли ушбу ҳужумчи охирги марта 18 сентябрь куни «Уотфорд»га қарши ўйинда асосий таркибда ўйнаганди.

CalcioMercatoWeb маълумотига кўра, юзага келган вазиятдан миланнинг  «Интер» жамоаси фойдаланиб қолмоқчи. Нашрда ёзилишича, Мауро Икарди қишда жамоани тарк этса, жамоа тажрибали ҳужумчига эҳтиёж сезади.

Манбанинг ёзишича, миланликлар жамоаси катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Футболчи билан музокаралар қишда бошланиб, 2017 йил ёзида унинг трансфери расмийлаштирилиши мумкин. Ҳозирги жамоаси билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача бўлган футболчининг трансфер қиймат 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, хитойлик инвесторлар жамоага «Атлетико» мураббийи Диего Симеонени олиб келмоқчи.

Бундан олдинги хабарларда «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо Рунини январь ойидаёқ қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар берилганди.

«МЮ»да ўтказилган 12 йилда футболчи 532 учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 246 гол урган. У жорий мавсумда Руни 8та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва 2та голли узатма муаллифи бўлди.

Манба: Tribuna.uz