Samsung даромади 3-чоракда 30 фоизга тушиб кетди

Технология 27 Октябрь 2016 2608
Фото: Getty Images

Samsung Electronics компаниясининг 2016 йил 3-чоракдаги операцион даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга тушиб кетди ва 5,2 трлн вонни (4,6 млрд доллар) ташкил қилди, деб айтилмоқда компания хабарида. Даромад Galaxy Note 7 смартфонлари ёниб кетиши билан боғлиқ воқеалар сабабли тушиб кетган. 

Samsung 3-чоракда 7,02 млрд доллар фойда олишни кутган, бироқ бу прогнозни Galaxy Note 7 смартфонлари ортга чақиртириб олиниши сабабли қайта кўриб чиққан. Оқибатда компания охирги икки йил ичида энг паст даромадни олган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Компаниянинг мобиль қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғуллануви бўлими 88,2 млн доллар операцион даромад олган, бу 2008 йил 4-чорагидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Samsung’нинг 3-чоракдаги тушуми 7,5 фоизга қисқарган ва 43 млрд долларни ташкил қилган. Мобиль бўлим даромади эса 15,3 фоизга пасайган ва 20,3 млрд долларни ташкил қилган. 

Компания 4-чоракда операцион кўрсаткичларни яхшилашга умид қилмоқда. Хусусан, компания мобиль бўлим даромади Galaxy S7 ва арзон  моделдаги смартфонлар сотилиши ҳисобига 2015 йилнинг 4-чораги даражасида сақланиб қолишига умид қилмоқда. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар