Сут эмизувчилар, қушлар, балиқлар,  амфибия ва судралиб юрувчиларнинг кўпайиши 1970 йилдан бери деярли 60 фоизга қисқарган. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг ҳисоботида келтирилган.

Жамғарма Лондон зоология жамияти билан  ҳамкорликда кўплаб ҳайвонлар турининг сонини акс эттирувчи индексни ҳисоблайди. 1970 йилдан 2012 йилга қадар индекс 58 фоизга қисқариб кетган.

Жамғарма қайд этишича, 2020 йилга келиб индекс 1970 йил билан қиёслаганда 67 фоизга камайиши мумкин.

WWF ҳайвонлар сонининг қисқаришига инсонлар фаолияти сабабчи эканини қайд этмоқда.  Одамлар ернинг кўп қисмини фермерлик иши ва шаҳарлар қурилиши учун олиб қўймоқда. 

Ҳайвонларнинг йўқолиб кетишига атрофдаги оламнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши, овчилик, шунингдек, атроф-муҳитга ноодатий ўсимлик ва ҳайвонларнинг келтирилиши сабаб бўлмоқда. 

"Биз ер тарихидаги янги давр - антропоценга кирмоқдамиз", -  WWF бош директори Марко Ламбертини. Бу атама сайёра экотизими инсон фаолиятига боғлиқ бўлган геологик эрани англатади.

Ҳисоботда айтилишича, биологик хилма-хиллик соғлом ўрмон, дарё ва океанларнинг асоси саналади.

Ҳисоботга кўра, энг кўп йўқотишлар кўл, дарё ва ботқоқликда яшовчи ҳайвонларда кузатилган. 40 йил ичида тоза сув ичида яшовчи ҳайвонларнинг кўпайиши 81 фоизга қисқарган.

Жамғарма Африкадаги филлар сони ва жуда фаол балиқ овлаш туфайли акулалар сони ҳам сезиларли даражада камайганини қайд этди.