Таълим масканларидан газланган ичимлик ва тезпишар таомлар йўқолади

Жамият 27 Октябрь 2016 28100
Фото: smartnews

Ўзбекистондаги мактаб, лицей ва коллежлар ошхоналаридан кучли газланган ичимликлар ва тезпишар таомлар йўқолади. Бунинг ўрнига махсус ташкил этилган комбинатда тушлик овқатлари тайёрланади ва таълим масканларига етказилади. Таомлар мутахассислар ва Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси томонидан тавсия этилган махсус кўрсатмалар асосида тайёрланади, деб ёзмоқда Uzbekistan today нашри. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли «Ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020 йилгача мактаблар, коллеж ва лицейларда овқатланиш тизими такомиллашади. 

2017-2020 йилларда республиканинг узоқ ҳудудларидаги ошхонаси бўлмаган 400дан ортиқ умумтаълим масканларида буфетлар услубидаги ошхоналар барпо этилади. Бундан ташқари, ишламаётган ошхоналар қайта жиҳозлантирилиб, фаолияти йўлга қўйилади. 

2017 йилда ҳар бир вилоятда таом тайёрловчи комбинатлар ишга туширилса, 2018 йилда ҳар бир туманда шундай муассасалар пайдо бўлади. Барча таомлар махсус термо-идишларда ташилади. 

Болалар боғчаларига борувчи болалар, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари учун уларнинг ёши ва эҳтиёжи эътиборга олинган махсус таомнома-дастурлар қабул қилинади. Уларга салат, биринчи ва иккинчи таом, десерт киритилади. Бу тўпламдаги тушлик нархи ўртача 2000 сўм атрофида бўлади. Бунга, таом сифатининг пасайиши эмас, балки маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига эришилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар