Tesla сўнгги икки йилда биринчи марта даромадли чорак ҳақида ҳисобот берди

Технология 27 Октябрь 2016 2201
Фото: Autoportal

Американинг Tesla компанияси 2016 йилнинг учинчи чораги учун ҳисобот берди. Ҳужжатларга кўра, машҳур электрокарлар яратувчилари бу даврни 22 миллион АҚШ доллари миқдоридаги соф даромад билан якунлашга муваффақ бўлишган. Бу сўнгги икки йил ичида компания даромад билан якунлаган илк чоракдир. Tesla расмий сайтида шу ҳақида маълум қилинди. 

Компаниянинг умумий даромади 2,3 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди – бу 2015 йилнинг худди шу муддатига нисбатан 145 фоизга кўпдир. Электромобиллар ишлаб чиқаришдан тушган умумий даромад эса 2,15 миллиард АҚШ долларига тенг - ўтган йилнинг учинчи чорагига нисбатан 152 фоизга ўсиш кузатилган. Илмий-тадқиқот ишлари компаниянинг 214 миллион АҚШ доллари сарфлашига олиб келди, операцион харажатлар 551 миллион АҚШ долларига тушди. 

Шунингдек Tesla электроавто ишлаб чиқарилиши ҳақида батафсил маълумот берди – бу чоракда улар 24 821та электрокар юклашган, улардан 16 047таси - Model S ва 8 774таси - Model X. Компаниянинг маълум қилишича, бу ўтган йилнинг шу чорагидаги кўрсаткичларни 114 фоизга ортда қолдирган. Шунингдек Tesla йил охирига қадар яна 50 мингта электромашиналарни сотувга қўйишни режалаштирмоқда. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар