Туркия Ироқ шимолидаги Башик ҳарбий базасида қўшимча ҳарбий контингентларини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу Ироқ билан лагер масаласидаги музокаралар қандай якунланишига боғлиқ.

Hurriyet хабарига кўра, Мўсулдан шимолда жойлашган Башик базасида ўтган йилнинг декабрь ойида 500 нафарга яқин турк ҳарбий хизматчилари мавжуд эди. Улар маҳаллий суннийлар отрядлари ва Ироқ курдларига ўқув машғулотлари олиб боришади.

Ироқ Туркияга бир неча бор ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни, бу ишлар марказий ҳукумат томонидан тасдиқланмаганини айтиб келади.

Hurriyet газетасининг ҳарбийлар орасидаги манбасига кўра, Ироқдаги Туркия ҳарбийларини кенгайтириш ИШИД террорчилик ташкилоти томонидан бўлаётган хавф билан боғлиқ. Туркия Мўсул ИШИДдан озод бўлмагунча, ҳарбий контингентини Ироқда сақлаб қолишини маълум қилган.