Туркия суди машҳур “Sultanahmet köfte” таомининг ҳақиқий муаллифини аниқлади

Жамият 27 Октябрь 2016 5407
Фото: hurriyetdailynews.com

Истанбул суди тўрт йиллик тортишувларидан кейин ниҳоят “Sultanahmet köfte”нинг ҳақиқий ишлаб чиқарувчиси қайси бренд эканлигини аниқлади. Бу ҳақида Daily News хабар берди. 

“Sultanahmet köfte” – шаҳарга келувчи сайёҳларнинг севимли таоми. 

Бир қатор дўконларга эга “Sultanahmet Gıda Sanayi” озиқ-овқат компанияси “Sultanahmet Köftecisi” эгаси ҳисобланган “Elit Gıda” компаниясига компенсация тўлашига тўғри келади. 

Суд Elit Gıda’нинг 1920 йилда Меҳмет Сирожиддин Тезчакин бобо томонидан яратилган “Sultanahmet Köftecisi” таомнинг ҳақиқий муаллифи ҳисобланишини аниқлади. Шунингдек суд Тезчакинлар оиласига тегишли “Sultanahmet Köftecisi” брендини “ҳақоратловчи” барча маҳсулотлар, сотувлар, ҳужжатлар, ёзувлар, реклама эълонлари ва банерлар тақиқланиши кераклигини таъкидлади. 

Шундай қилиб, суд қарорига кўра, айбланувчи томоннинг "sultanahmetkofteci.com.tr" сайти бундан буён йўқ қилинади, Меҳмет Сирожиддиннинг невараларига эса 626,993 турк лираси миқдоридаги товон пули тўланади. 

Кўп йиллардан бери брендни ниқоб қилиб олган озиқ-овқат компаниялари билан тортишувчи Elit Gıda 4 йил аввал Интеллектуал ва саноат мулк ҳуқуқлари судига бу борада шикоят аризаси билан мурожаат қилганди. 

Унга кўра, компания 1920 йилда ташкил топган ва “Sultanahmet Köftecisi” номига ўтишдан аввал у “Sultanahmet Meşhur Halk Köftecisi" номи билан юритилган. Тезчакинлар 2000 йилда “1920 Sultanahmet Meşhur Halk Köftecisi" брендига патент олган. 

2011 йилда мазкур бренд Мустафо Мерт ва Исмоил Темур Тезчакинларга тегишли Elit Gıda компанияси тасарруфига ўтади. Бренд ресторанларига кўплаб машҳур инсонлар жалб этилган, шунингдек у  сайёҳлик қўлланмаларига киритилган. Бундан ташқари мазкур бренд хорижда ҳам рўйхатдан ўтказилган.   
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар