27 октябрдан Ўзбекистонда секин-асталик билан ҳавонинг исиши кузатилади. «Ўзгидромет»маълумотларига кўра, ой охирида республиканинг шимоли-ғарбида кундузги энг юқори ҳаво ҳарорати 26 октябрь билан солиштирилганда 5 даража Цельсийга, жануби-ғарбий, марказий ва шарқий қисмларда 9−13 ва Ўзбекистон жанубида 7−8 даражага кўтарилади.

Тошкентда 28−29 октябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +5…+7, кундузи — +15…+17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 28 ва 30 октябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. 29 ва 31 октябрда айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрь кечаси −5…−0, кундузи — +5…+10 даража, 29−31 октябрь кечаси — +2…+7, кундузи -+5…+10 дан +10…+15 атрофида ўзгариб туради.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 28 ва 30 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 29 ва 31 октябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол ғарбийга айланиб, 7−12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрь куни жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси- 0…+5, кундузи — +13…+18 даража, 29−31 октябрь кечаси — +3…+8, кундузи — +18…+23 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 28 ва 30 октябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 29 ва 31 октябрь кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол ғарбийга айланиб, 7−12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрь куни жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси- +2…+7, кундузи — +13…+18 даража, 29−31 октябрь кечаси — +5…+10, кундузи — +18…+23 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол ғарбийга айланиб, 7−12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрь куни жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28−30 октябрь кечаси — +5…+10, кундузи — +15…+20 даража, 31 октябрь кечаси — +8…+13, кундузи — +20…+25 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти бўйича ўзгарувчан ҳаво кузатилади. 28 ва 30 октябрь кунлари айрим жойларда бир оз ёмғир ёғади. 29 ва 31 октябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол ғарбийга айланиб, 7−12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрь куни жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28−30 октябрь кечаси — +3…+8, кундузи — +15…+20 даража, 31 октябрь кечаси — +7…+12, кундузи — +20…+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 28 ва 30 октябрь кунлари айрим жойларда бир оз ёмғир ёғади. 29 ва 31 октябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол ғарбийга айланиб, 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28−29 октябрда кечаси — +2…+7, кундузи — +12…+17 даража, 30−31 октябрь кечаси — +5…+10 илиқ, кундузи — +17…+22 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 28 ва 30 октябрда ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. 29 ва 31 октябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбийга айланиб, 7−12 м/с тезликда эсиши, 28 октябрь куни жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. 28 октябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси −3…+2, кундузи — +5…+10 даража, 29−31 октябрь кечаси — +1…+6, кундузи — +8…+13 даражани ташкил этади.