Зидан: Менинг «Байер»га урган голим? Начоники чиройлироқ чиқди, шундай эмасми?

Спорт 27 Октябрь 2016 6831
Фото: Marca

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания Кубоги доирасида «Культурал Леонеса» жамоасига қарши кечган ва 7:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланган ўйинда Начо томонидан урилган голга муносабатини билдириб ўтди.

У ўзининг 2002 йили Чемпионлар лигаси финалида «Байер» (2:1) дарвозасига урган голи билан Начонинг голини солиштирган.

Начо Испания Кубоги 1/16 финалидаги учрашувнинг 68-дақиқасида, ҳисоб мадридликлар жамоаси фойдасига 5:0 бўлиб турган вақтда жарима майдончасида дарвозага 15 м масофада туриб, "қайчи" услубида аниқ зарба йўллади.

«Начо чиройли гол урди, у футбол тарихига киради. «Байер»га урган голим? Начоники чиройлироқ, шундай эмасми? Футболчи жиддий шуғулланса, шунда ишни амалга оширишга эришади», дея мутахассиснинг сўзларини келтирган AS.

Кўпроқ янгиликлар