1 ноябрдан айрим йўналишларда қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақтларига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ сайтида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, қуйидаги йўналишлардаги поездларнинг ҳаракатланиш вақтига ўзгартириш киритилади:
1). Тошкент-Андижон йўналишидаги 60/59-сонли поезд: Тошкентдан жўнаш 08-05да, Андижонга келиш 13-35да ва Андижондан жўнаш 15-50да, Тошкентга келиш 21-20да.
2). Тошкент-Андижон йўналишидаги 62/61-сонли поезд: Тошкентдан жўнаш 17-20да, Андижонга келиш 22-50да ва Андижондан жўнаш 06-20да, Тошкентга келиш 12-04да.
3). Андижон-Бухоро йўналишидаги 392-сонли поезд: Андижондан жўнаш 14-20да, Тошкентга келиш 20-44да.
4). Андижон-Тошкент йўналишидаги 91/92-сонли поезд: Андижондан жўнаш 22-15да, Тошкентга келиш 05-16да ва Тошкентдан жўнаш 06-40да, Андижонга келиш 12-55да.

Шаҳарлараро поездларда:
1.) Тўқимачи-Ангрен йўналишидаги 6308-сонли поезд: Тўқимачидан жўнаш 18-00да ва Ангренга келиш 21-56да. 
2). Ангрен-Тўқимачи йўналишидаги 6309-сонли поезд: Ангрендан жўнаш 06-03да ва Тўқимачига келиш 09-48да. 
3). Андижон-Қўқон йўналишидаги 6309-сонли поезд: Андижондан жўнаш 04-30да ва Қўқонга келиш 07-39да. 
4). Қўқон-Андижон йўналишидаги 6310-сонли поезд: Қўқондан жўнаш 14-20да ва Андижонга келиш 17-58да. 
Шунингдек, 7, 8, 9, 10, 14, 15, 16, 17, 21, 22, 23, 24 ноябрь кунлари Тошкент-Қарши йўналишидаги 760/759-сонли "Афросиёб" поезди ўрнига 2/1-сонли тезюрар поезд ҳаракатланиши давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 60/59 сонли Тошкент-Андижон-Тошкент "Ўзбекистон" йўловчи поезди ҳаракати 2016 йил 5 сентябрдан бошлаб йўлга қўйилганди.