23 карра Олимпия чемпиони Фелпс уйлангани маълум бўлди

Спорт 28 Октябрь 2016 6330

23 карра Олимпия чемпиони, АҚШлик сузувчи Майкл Фелпс ўзининг севгилиси Николь Жонсон билан оммага ошкор қилмаган ҳолда тўй ўтказгани маълум бўлди.

Фелпс тўйи ҳақидаги хабарни никоҳ қурилгани ҳақидаги ҳужжатга иқтибос келтирган ҳолда CNN маълум қилди

Маълумотларга кўра, Фелпс 2016 йил 13 июнда уйланган. Ўша куни Жонсон интернетга "Унутилмас тун" деган ёзув билан сурат жойлаштирганди.

Жуфтлик 2015 йилдаёқ никоҳдан ўтган, 2016 йил май ойида эса Фелпс Бумер исмли ўғил фарзандлик бўлган. 

Фото: nicole.m.johnson  

 

Кўпроқ янгиликлар