Бугун Андижонда ҳукуматимиз томонидан 2015-2016 йилларда қабул қилинган қарор ва фармойишлар асосида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, бунда мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқариш ҳажмлари ва турларини кўпайтиришни амалга ошириш мақсадида "Ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаси" иш бошлади.

Ташкил этилган ярмаркада вилоятнинг барча туманларидаги боғдорчилик, сабзавотчилик ва узумчилик фермер ҳўжаликлари ҳамда 34та экспортёр корхоналар иштирок этмоқда.

Ҳудудий ярмарканинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу ярмарка фермер ва ва тадбиркорлар томонидан ўз маҳсулотларини маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва  янги ҳорижий ҳамкорларни топишда  кенг имконият бериши ҳақида маълумот берди.

Элмурод Эрматов, Андижон.