Apple турли ўлчамдаги уч хил iPhone 8 ишлаб чиқаради

Технология 28 Октябрь 2016 4513
Фото: uSwitch

Apple яна ўз маркетинг стратегиясини ўзгартириш ниятида. 2017 йилда компания ўз смартфоннинг иккита моделини эмас, балки учта — турли ўлчамларда чиқаришни режа қилган. Бу ҳақда компания етказиб бериш хизмати ходимларининг маълумотига таяниб, Nikkei хабар қилмоқда.

Манбага кўра, iPhone 8 учта шаклий омилга эга бўлади: иккитаси 4,7 дюйм ва 5,5 дюйм экранли классик модель, учинчисининг эса диагонали 5 дюйм бўлади. Барча моделлар алюминий рамка билан ўралган шишали орқа қопқоққа эга бўлади — бу борада у iPhone 4’ни ёдга солиши мумкин.

Нашр аввал хабар берганидек, iPhone 8’нинг 5,5 дюймли версиясида эгилувчан OLED дисплейи ўрнатилади. Бундан ташқари, Yuanta Investment Consulting таҳлилчиси октябрда янги авлод iPhone'нинг асосий янгилиги симсиз зарядка бўлишини қайд этган эди.

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Apple анъанавий оралиқ ишлаб чиқаришни тўхтатиб, iPhone 7s ўрнига бирданига iPhone 8 тақдим қилади. Авваллари блогер Жон Грубер янги iPhone корпуслари бутунлай шишадан тайёрланишини, шунингдек, экран рамкаси олиб ташланишини маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар