БМТ ядро қуролини тақиқлаш бўйича музокараларни бошлашни режалаштираяпти

Жаҳон 28 Октябрь 2016 2546
Фото: Reuters

БМТ махсус қўмитаси ядро қуролини тақиқлаш бўйича музокараларни бошлашга ундовчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда ташкилот матбуот хизмати. Ҳужжат Reaching Critical Will ташкилоти сайтида эълон қилинган.

Келаси ҳафтада ушбу ташаббус бўйича овоз бериш ўтказилиши мумкин. Махсус қўмита БМТ Бош Ассамблеясига юборишни режалаштираётган ҳужжат мажбурий эмас, балки тавсия мазмунига эга. Уни Австрия, Мексика, Ирландия, Нигерия, ЖАР ва Бразилия ҳамкорликда ишлаб чиққан.

Резолюция лойиҳасини қўмитанинг 123 аъзоси қўллаб-қувватлаган, 38 нафари норозилик билдирган, 16 нафари, жумладан Хитой, Ҳиндистон ва Покистон бетараф қолган. НАТОга аъзо давлатларнинг 28тасидан 27таси ҳам қарши овоз берган. 

БМТ ХКда вето ҳуқуқига эга бўлган беш давлатдан тўрттаси — АҚШ, Россия, Франция ва Буюк Британия ҳам қарши овоз берганлар сафида экани айтилмоқда. 

Биринчи маслаҳатлашувлар келаси йилнинг март ва июнь ойларида бўлиб ўтади. 
 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар