БМТнинг доимий мувофиқлаштирувчиси Стефан Приснернинг таъкидлашича,  Ўзбекистонда демократиянинг асосий жиҳатларидан бири муваффақиятли амалга оширилмоқда. Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, МДҲга аъзо давлатда бу борада самарали иш қилинмоқда, инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизими яхши йўлга қўйилган. 

Приснер қайд этганидек, деб ёзади сa-news, Ўзбекистонда мустақилликка эришилгач, ҳукумат томонидан инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш механизми фаол ривожлантирилган. Миллий қонунларни ўзгартириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш мамлакат ва фуқаролар фаравонлигида акс этади. 

БМТ вакили, шунингдек, мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов шахсиятини алоҳида эътироф этган. Приснернинг айтишича, Каримов нафақат ўз мамлакатида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган, балки бутун дунёда таъминлашга фаол иштирок этган.