Американинг Boeing авиақурилиш корпорацияси вертикал парвоз қилувчи ва қўнувчи йўловчи самолётини патентлади. Бу ҳақида Business Insider нашри хабар берди. 

Ҳаво кемаси ҳам вертикал, ҳам горизонтал ҳолатда ишлай оладиган айланувчи винтли тўртта двигатель билан (ҳар бир қанотига иккитадан) таъминланиши режалаштирилмоқда. Вертикал ҳолат вертолёт принципидаги парвоз ва қўниш учун қўлланилади, горизонтал ҳолат эса - одатий самолёт сифатида парвоз қилиш учун.

Патентга кўра, лайнернинг йўловчи сиғими камида 100 кишини ташкил қилади, ундан минтақавий тижорат рейсларида фойдаланиш режалаштирилмоқда. Шунингдек самолётдан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ва бизнес-жет сифатида эксплуатация қилиш мумкин.