Филиппин президенти бошқа сўкинмасликка ваъда берди

Жаҳон 28 Октябрь 2016 5281
GETTY IMAGES

Филиппин президенти Родриго Дутерте маълум қилдики, у худога бошқа сўкинмасликка ваъда берган.

Япониядаги 3 кунлик ташрифдан сўнг ўз она шаҳри Даваога келган Дутерте самолётдалигида худо билан "гаплашганини" айтган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, самолётнинг барча йўловчилари ухлаб ётганида у "ўзига гапираётган Худонинг овозини эшитган.

Унга эшитилган овоз агар у сўкинишни бас қилмаса, самолётни қулатишини айтган. Натижада у Худога бундан кейин сўкиниш ва ҳақоратлаш сўзларини ишлатмасликка ваъда қилган.

Даваода Дутерте айтдики, Худога берган ваъдаси филиппинликларга берган ваъдаси ўрнига ўтади.

Филиппин президенти можароли чиқишлари билан маълум. Аввалига у президент Барак Обамани "фоҳишанинг боласи" деганди. Шундан сўнг, Обама Дутерте билан учрашишдан бош тортди. 

Дутертеда БМТ экспертлари билан ҳам зиддият юзага келган. Улар президентни Филиппинда гиёҳвандликка қарши кураш кампаниясини оммавий қотилликларга айлантириб юборганликда айблашган. Бунга жавобан Дутерте уларни "аҳмоқлар" деб атади ва Филиппиннинг БМТдан чиқиши билан таҳдид қилди.

Дутерте ўзини Гитлер билан ҳам тенглаштирди. Унинг бу чиқиши Германияда қаттиқ қораланди.

Дутерте кампанияси давомида 4 мингга яқин кишини ўлдирган бўлсада Филиппин халқи орасида катта нуфузга эга бўлиб қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар