Филиппинда гиёҳвандликка қарши кампания доирасида шаҳар мэри ўлдирилди

Жамият 28 Октябрь 2016 4358
Фото: STR/AP

Филиппиндаги Дату Мауди-Ампатуан шаҳри мэри Самсудин Димауком ҳамда унинг 9 нафар ёрдамчиси гиёҳвандликка қарши полиция рейди билан отишмада ҳалок бўлди. Мазкур рейд мамлакат президени Родриго Дутерте буйруғига биноан амалга оширилмоқда. Бу ҳақида 28 октябрь, жума куни Gulf News нашри хабар берди. 

Полиция бошлиғи Ромео Галгонинг сўзларига кўра, воқеа 28 октябрь куни эрталаб Шимолий Котабато провинциясидаги  Макилала шаҳридаги назорат-текширув пункти (НТП) ёнида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Димауком ва унинг ёрдамчилари Даваодан (Магинданао провинцияси) йирик партиядаги метамфетамин ўтказишни режалаштираётгани ҳақида маълумот олишган. 

Полиция маълумотига кўра, гумондорлар уч автомобилда НТП ёнига келиб, ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўқ очишган ва полиция ходимлари билан отишмаларда ҳалок бўлишган. 

Бундан аввал Дутерте 150 нафар амалдорни ноқонуний наркотрафикда расман айблаган эди, Димаукомнинг номи ҳам ушбу рўйхатдан жой олганди. Президент номлари тилга олинган сиёсатчиларга дарҳол ҳукуматга таслим бўлишни буюрган. 

Димауком ўз хоҳишига кўра, полицияга таслим бўлган, бироқ наркотрафикда қатнашганини инкор этганди. ОАВга эса ўзи ҳам айнан шу муаммо билан курашаётгани ҳамда Дутерте йўлга қўйган сиёсатни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар