Хитой коммунистик партияси ўз сафидан икки нафар юқори лавозимли ҳарбий мулозимини ўчирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Уларнинг коррупцияга алоқадорлиги, партия раҳбариятининг шундай қарор қабул қилишига сабаб бўлган.

Ланьчжоу ҳарбий округи сиёсий комиссари собиқ ўринбосари Фан Чиангми, Хитой халқ қуролли милицияси командир ўринбосари Нью Чжичжун партия сафидан чиқарилган. 

Қисқагина расмий хабарда айтилишича, Чиангми ва Чжичжун «интизомни жиддий бузгани учун» партия сафидан ўчирилган. Бу ибора Хитой ҳукумати томонидан коррупция ҳақида сўз кетганда қўлланилади. Хабар қилинишича, Фан Чиангми 2014 йилдан бери тергов қилинаётган бўлган.