Испания парламенти депутатлар конгресси мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи Мариано Рахойни овоз беришнинг 1-босқичида Испания бош вазири этиб тасдиқлай олмади, деб хабар бермоқда La Vanguardia.

Маълум қилинишича, Рахой 1-босқичда ютиш учун 350 депутатдан 176 нафарининг овозини олиши керак эди. Бироқ унинг номзодига 170 нафар депутат овоз берди, 180 нафар депутат қарши чиқди.  

Рахой номзоди бўйича овоз бериш 29 октябрда бўлиб ўтади. Бу босқичда унга кўпчилик овоз тўплаш ғалаба учун етарли бўлади.

Айни вақтда Испания сиёсий кучлари 300 кундан кўпроқ вақтдан бери ҳукуматни шакллантириш масаласи бўйича келиша олмаяптилар.