Мьянма фуқаролик авиацияси департаменти мамлакат қирғоқлари яқинида денгизга самолёт қулаб тушгани ҳақида тарқалган хабарни тасдиқламади. Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги маълумот тарқатди.

Бундан олдинроқ шу департаментга асосланиб, Рейтер агентлиги авиаҳалокат ҳақида хабар берганди.

Департамент ҳудудга мутахассислар гуруҳини жўнатганидан кейин авиаҳалокат белгилари аниқланмаган.