Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер яқин вақт ичида пенальти тепмоқчи эмас.

Футболчи кейинги вақтларда 11 метрлик нуқтадан кўп бор адашмоқда ва шу туфайли нуқтага яқинлашишни истамаяпти. Мюллер Германия Кубоги доирасида «Аугсбург»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда ҳам пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

«Адашувларимдан жуда жаҳлим чиқмоқда. Бундан кейин мен 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириш имкониятини бошқа жамоадошларимга қолдираман. Ўйинлар вақтида мен «нуқта»га яқинлашмайман ва ўз техникамни такомиллаштириш устида ишлайман. Эҳтимол, мен яна 2 ойдан кейин яхшироқ уддаларман», — дея Мюллернинг сўзларини келтирган Bild нашри.