Туркия ҳарбий самолётлари Ҳалабдан шимолда Сурия ҳаво кенгликларига киришга уринган. Бу ҳақда Сурия хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланган ҳолда РИА «Новости» хабар берган.

«Туркия самолётлари Сурия ҳаво кенгликлари чегарасини Ҳалаб шимолида бузиб ўтишга уринди», — деган манба.

Унинг сўзларига кўра, учувчилар Россия ва Сурия томони огоҳлантирув сигналини олганидан кейингина ортга қайтиб кетган.

Манбанинг айтишича, бу ҳолат яна бир бор такрорланса, суриялик ҳарбийлар туркияликлар самолётини огоҳлантиришсиз уриб туширади.