Орегонлик аёл адашиб бировнинг автомобилини ҳайдаб кетди

Жамият 28 Октябрь 2016 3425
Фото: Erin Hatzi / WPXI / Inform Inc.

Американинг Орегон штатида яшовчи аёл тасодифан бегона автомобилни ҳайдаб кетди, лекин адашганини англаб етиши биланоқ уни жойига қайтарди. Бу ҳақида UPI маълум қилди

Машина эгасининг сўзларига кўра, автомобиль унинг уйи олдидаги автотураргоҳда турган бўлган, шунинг учун бу воқеани видеокузатув камерага муҳрлаб қолган. Ролик унга ғалати туюлди: "ўғри" ўзини бехавотир тутди, ҳеч кимдан яширинмай, Subaru Impreza'га ўтирди ва бир неча дақиқа автотураргоҳда турди. 

Кейинги куни видеодаги аёл йўқолган автомобилни қайтармоқчи бўлди. У полицияга кечки пайт ўз танишининг Subaru'сини олиб кетиши керак бўлгани, аммо машиналарни алмаштириб юборганини айтди. Хатога йўл қўйиш осон эди, чунки нафақат машина маркаси ва ранги, балки калитлар ҳам бир хил бўлиб чиқди. Шу боис аёл бировнинг автомобилини ўғирлаб кетаётганини хаёлига ҳам келтирмаган. 

Унинг таниши келтирилган автомобилни эртаси куни эрталаб кўрди ва шундагина нима рўй берганини англаб етди. У шу заҳотиёқ "ўғри"ни автомобилни қайтаришга жўнатди ҳамда узр сўраб битилган хат билан сарфланган ёқилғи учун пул қўшиб берди. 

Полицияда машина эгасига Subaru'нинг эски моделларида калитлар бир хил бўлиши мумкинлиги ва бир неча автомобилга тўғри келишини тушунтиришди. 

Кўпроқ янгиликлар