Парижнинг «ПСЖ» жамоаси Златан Ибраҳимович ўрнини тўлдириш вариантларини қидиришда давом этмоқда.

Sport.es нашри хабар беришича, «Барселона» ҳужумчиси Неймарни трансфер қилиш бўйича режа муваффақиятсизликка учрагач, парижликлар «Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманнга бор эътиборларини қаратишган.

Ушбу 25 ёшли футболчини таркибга қўшиб олиш ғояси жамоанинг спорт ишлари директори сифатида фаолият юритаётган Патрик Клюйверт томонидан билдирилган.

Бундан олдинроқ, бадал пули 100 миллион еврони ташкил қиладиган Гризманнт қўлга киритиш «Челси»нинг режасида ҳам борлиги ҳақида маълум бўлганди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида ушбу футболчи 8та учрашув ўтказди ва 6 гол уриб, 2та голга узатма берди.