Россиялик ҳарбий хизматчилар мамлакат президенти Владимир Путиндан Суриянинг Ҳалаб шаҳри шарқидаги туманларни бомбалашни тиклашга рухсат сўради. ТАСС хабарига кўра, Бош штабнинг оператив бошқармаси раҳбари Сергей Рудской бу ҳудудда террористлар ин қурганини айтган.

«Жангарилар фаол равишда ҳукуматга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлагани туфайли тинч аҳоли вакиллари қурбонга айланиши эҳтимоли юзга келди. Биз Россия федерацияси қуролли кучлари олий қўмондонлигига Ҳалаб шарқидаги ноқонуний кучларни бомбардимон қилишга рухсат беришни сўраб мурожаат қиламиз», — деган у.

Бундан олдинроқ, Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генарал-майор Игорь Конашенков Ҳалабдаги мактаблардан бирига шаҳарнинг шарқий қисмига ўрнашган жангарилар томонидан зарба йўллангани ҳақида маълум қилганди.

Бироз олдинроқ, Сурия мухолифат кучлари Ҳалабнинг шарқий қисмидан ҳукумат ҳарбийларини суриб ташлаш учун кенг кўламли ҳужум бошлагани маълум қилинди.