Швеция прокуратураси WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжга унинг ҳибсга олиниши ордери амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш илтимосига рад жавобини берди, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги. 

"Жулиан Ассанж дафн маросимида иштирок этиш учун Швеция прокуратурасига ҳибсга олиш ордери ва Европа ордерини тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилди", деб айтилди прокуратурада. 

Прокурор рад жавобини Швеция қонунчилиги суднинг ҳибсга олиш Европа ордерини бериш қарорини бекор қилиш ёки тўхтатиш имконини бермаслиги билан асослади.

Швеция ҳукумати Ассанж кимнинг дафн маросимида иштирок этиши ва дафн қаерда ўтишини аниқлаштирмаган.

Ассанж ҳозирда Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда.