Туркия  НАТОга альянснинг Эгей денгизида ноқонуний миграция оқимининг олдини олиш бўйича ҳарбий-денгиз операциясини тўхтатиш талаби билан мурожаат қилди, чунки Анқаранинг фикрича, ундан кўзланган мақсадларга эришилди ва уни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас, деб айтди Туркия мудофаа вазирлиги Фикри Ишик. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Бу вақтинчалик миссия эди, бу миссиянинг мақсадига эришилди. Уни давом эттиришга ҳожат йўқ", деб айтди Ишик Брюсселга ташрифи вақтида.

Reuters манбалари маълумотларига кўра, Туркиянинг талабига мувофиқ, Эгей денгизининг НАТО кемалари томонидан назорат қилиниши кейинги йил бошида тўхтатилиши керак. Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен бу миссия камида 2016 йил 31 декабригача давом этишини айтди. Вазир бу санадан кейин нима бўлиши ҳақидаги саволга "Ўшанда кўрамиз", деб жавоб берган.