Uber яқин 10 йил ичида учар автомобиллар бўлишини ваъда қилмоқда

Технология 28 Октябрь 2016 3771
Фото: Uber

Сиз Люк Бессоннинг таниқли фантастик фильми «Бешинчи элемент»даги келажак шаҳарларни эсласангиз керак. Унда актёр Брюс Уиллис ижро этган қаҳрамон учар такси ҳайдайди. Uber компанияси бошқарувидаги кимдир яна бир бор ушбу блокбастерни томоша қилиб, реал ҳаётга учар таксиларни жорий этишга қарор қилган кўринади. Шунингдек, бу ғояни яқин ўн йил ичида ҳаётга татбиқ этишни ваъда қилишмоқда.

«Осмонўпар бинолар чекланган майдондан самарали фойдаланишга имкон бергани каби шаҳар ҳаво транспорт тизими ҳам ердаги ҳаракатни сезиларли тарзда камайтиради. Айни дамда, биз айнан мана шу фантастик ғояни ҳақиқатга айлантиришга ҳозирлик кўряпмиз», — дейилади компания расмий баёнотида.

Компания электр манбаи билан ишлайдиган учар транспорт воситалари боғини таърифловчи 97 бетли ҳужжатни чоп этди. Улар ҳавода вертикал парвоз қилиш ва худди шундай ерга қўниш имконига эга.

Uber ўзининг янги хизматини оддийгина «Elevate» деб номлашга қарор қилди. Бироқ компаниянинг ўзи бу транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмаган. Бунинг ўрнига раҳбарият хусусий ва давлат компанияларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу масалада давлат иштироки жуда муҳим, сабаби кўп сонли инфратузилмали сертификацион ва қонунга оид масалаларни ҳал этиш лозим бўлади.

Олти ой давомида компания шаҳар ҳаво транспорт тизимини қуриш соҳасида тадқиқот ўтказишни бошлайди. 2017 йил бошида эса Uber ОАВга ўз ютуқлари ҳақида ўртоқлашиш учун расмий тадбир ўтказади.

Ташкилий масалалар ҳал этилгач, атрофда етарлича ишончли учар автомобиллар пайдо бўла бошлайди.

Режа жуда ҳам ажойиб. Бироқ уни ҳаётга татбиқ этиш учун бор-йўғи ўн йилни талаб қилишига ишониш қийин. Агар бу борада Uber компаниясининг ҳайдовчисиз учар автомобилларини ҳам қўшадиган бўлсак, белгиланган муддатга яна узоқ йиллар керак бўлади. 

Баъзида учар автомобилни қандайдир компьютер бошқарувига топшириш ҳазилдек туюлади. Айрим Tesla автомобили эгалари, масалан, мана шундай транспорт воситасида учишга кўнишмаган бўлишарди. Яна ким билсин.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар