АҚШнинг Огайо штатидаги  овчилар жамияти Whackstar Hunters’нинг фейсбукдаги саҳифасида америка танкида тиқилиб қолган енотнинг қутқарилиши видеоси жойлаштирилди. Жонзот уни чиқариб олишмагунча М41 Walker Bulldog танкининг технологик дарчасидан орқа панжалари билан тепага қараган ҳолда ҳаракатсиз осилиб турган. 

Енот ноодатий ҳолатда тиқилиб қолгани сабабли уни ташқарига чиқариб олиш учун анчагина саъй-ҳаракат амалга оширилди. 

Видеода акс этган енот американча енот (Procyon lotor) турига мансуб. Бу жонзотлар Шимолий Америкада жуда кенг тарқаган. Улар чиқинди идишларини титиб ташлайди, егулик ўғрилайди ва егулик ҳиди келаётган исталган тешикка кира олади. Сайёҳлар енотларни боқиш хавфли эканидан огоҳлантириб келинадилар. Чунки енот егулик борлигини билиб, бутун кеча унга етиб бориш учун ҳаракат қилади.