Корея Республикасининг давлат раҳбари Пак Кин Хенинг мамлакат фуқаролари орасидаги обрўси кескин тушиб кетди. Gallup институтининг Жанубий Кореядаги бўлими томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига биноан унинг рейтинги 17 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Ёнхап” агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, бир ҳафта ичида давлат раҳбари обрўси бирданига 8 фоизга тушган ва бугунги кунда Пак Кин Хени мамлакатнинг 17 фоиз аҳолиси қўллаб-қувватламоқда. Бундай қуйи натижа унинг сайланганидан бери илк марта кузатилмоқда.

Пак Кин Хенинг давлат раҳбари лавозимида олиб бораётган сиёсатини маъқулламаётганлар сони, тадқиқотларга кўра, 74 фоизга етган.