30 октябрда эркин савдо бўйича келишув имзоланиши кутилаётган ЕИ – Канада саммити бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилган.

«Вазифа уддаланди. Ҳозиргина биз бош вазир Жастин Трюдо билан келаётган якшанба саммит ўтказишга келишиб олдик», — деган Туск. 

Аввалроқ, ЕИ Кенгаши Канада билан савдо келишуви (CETA)ни имзолашни маъқуллагани хабар қилинган эди. 

Ушбу битим доирасида ЕИ мамлакатлари ва Канада ўртасидаги мавжуд савдо тарифларининг 99 фоизи бекор қилинади.