Вайнона Райдер Ҳолливудда ўзига хос ўринга эга — у икки марта Киноакадемиянинг "Оскар" (1993-1994) ва икки марта "Олтин глобус" мукофотларига номзод бўлган ҳамда бир марта "Олтин глобус"ни қўлга киритган. Унинг фильмографиясида "Эдвард қайчи-қўллар", "Битлжус", "Нью-Йоркда куз", "Кичкина аёллар" ва "Қора оққуш" каби  деярли 60 картина бор. Райдернинг карьерасида омадсиз роллар ҳам етарлича бўлган. Сўнгги йилларда актриса кўпроқ телевидениеда суратга тушмоқда — масалан, бу йил у Netflix 'нинг "Жуда ғалати ишлар" сериалида иштирок этди. 29 октябрь куни Ҳолливуднинг ёрқин актрисаларидан бири 45 ёшни қарши олди. "Газета.ру" нашри актрисанинг таваллуд айёми муносабати билан фотожамланма тақдим этди. 

Вайнона Райдернинг ўсмирлик йиллари

«Кадриль» (1987)

«Битлжус» (1988)

«Эдвард қайчи-қўллар» (1990)

«Дракула» (1992)

«Кичкина аёллар» (1994)

«Алвидо, ҳаёт» (1999)

«Нью-Йоркда куз» (2000)

«Қора оққуш» (2010)

«Жуда ғалати ишлар» (сериал, 2016)

Вайнона Райдер