Яманнинг Адан шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 3 киши жароҳат олди. Sky News Arabia телеканали маълум қилишича, бомба билан жиҳозланган автомобиль Яман марказий банки биноси ёнида портлатилган.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Яманда 2014 йилдан бери фуқаролик уруши бормоқда. Жорий августда ихтилоф оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 минг кишидан ошиб кетди.