Американинг Zero to 60 Designs тюнинг ательеси ноябрь ойи бошларида Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган SEMA тюнинг кўргазмасида махсус лойиҳаси билан иштирок этади. Ателье Ford Mustang автомобилини қайта ишлаган. GTT (Gran Turismo Tribute) деб номланган машина 6 ҳафтада ишлаб чиқилган. 

Янгиликнинг аэродинамик кузови дизайнини барпо этишда «Мустанг» ва GT суперкари ташқи элементларидан фойдаланилган. Янги ишланмага беш литрлик ҳажмга эга саккиз цилиндрли двигатель танланиб, янги бошқарув блоки ва механик кучайтиргич ўрнатилган. Натижада мотор қуввати 800 от кучигача етган. 

Спорткар шунингдек, Magnaflow пуркагичи, Eibach Pro-Street-S спорт подвескаси, анчагина бақувват Brembo тормозлари ва Pirelli P-Zero шиналари билан қопланган янги дискларга эга бўлган.

Zero to 60 Designs ательеси шу моделдан чекланган миқдорда ишлаб чиқариш ниятида. Унинг нархи декабр ойи охирида эълон қилинади. Илк машиналар 2017 йилда йиғила бошланади.