Арманистон президенти Сайлов кодексига ўзгартиришларни имзолади

Жаҳон 29 Октябрь 2016 2517
Фото: © RIA

Арманистон президенти Серж Саргсян 29 октябрда парламент томонидан қабул қилинган мамлакатнинг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Саргсян матбуот хизмати маълум қилди

Миллий йиғилиш (парламент) 20 октябрда Сайлов кодексига ўзгартиришларни қабул қилганди. Қонун лойиҳасига кўра, сайловдан кейинги кунда соат 12.00дан сўнг овоз берганлар рўйхати чоп этилади. Рўйхатлар Марказий сайлов комиссияси сайтининг алоҳида бўлимида жойлаштирилади. Ҳар бир рўйхатга сайлов участкаси ва ҳудудий сайлов округи рақами илова қилинади.  

Ҳар бир сайлов участкасида мунтазам видеога олиш олиб борилади, видеоёзувни махсус сайтда онлайн-режимда намойиш қилиниши режалаштирилган. Суратга олиш, намойиш қилиш ва видеони сақлаш тартиби махсус комиссия томонидан тузилади. Бу комиссия суратга олувчи операторни ҳам танлайди. 

Бировнинг ўрнига овоз бериш учун жиноий жавобгарлик  – 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси киритилади. Шунингдек, бу қоидбузарлик ҳақидаги сохта айбловга жазо ҳам таклиф қилинганди, бироқ мухолифатнинг эътирозларидан кейин етакчи Арманистон республика партияси ён босиб, ушбу қоидабузарлик учун жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси белгилашни таклиф қилди.

Арманистон парламенти 25 май куни янги Сайлов кодексини қабул қилди. Янги кодекс 2017 йилдаги навбатдаги парламент сайловлари олдидан қабул қилинди.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар