Берлинда сайёҳлар учун Адольф Гитлер бункерининг аниқ нусхаси барпо этилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.   

Бункер ўзидан хусусий кўргазмани намоён қилиб, унда Гитлер 1945 йилда ўз жонига қасд қилган 10 квадрат метрлик хонанинг аниқ нусхаси тақдим қилинган.

Бункер Берлиннинг қоқ ўртасида, Гитлернинг ҳақиқий бункери жойлашган жойдан бир неча километр узоқликда барпо этилди.

Музей куратори Виланд Гибелнинг айтишича, бункер 3,5 минг кишига мўлжалланган бомбалардан сақловчи панагоҳга экскурсиянинг бир қисми ҳисобланади.

Гитлернинг ҳақиқий бункери 1947 йилда бузиб ташланган. Ҳозир унинг ўрнида автотураргоҳ жойлашган.