БМТ Хавфсизлик кенгаши Суриянинг Хасс ва Ҳалаб шаҳарларидаги мактабларнинг ўққа тутилишини қоралаб, бу билан боғлиқ воқеалар юзасидан текширувлар ўтказишга чақирди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Идлиб вилояти Хасс қишлоғидаги мактаб мажмуасига ҳужум қилинганини кескин қоралайди. 26 октябрда содир этилган мазкур жиноятда 22 нафар ўқувчи ва ўқитувчи қурбон бўлган эди. Бундан ташқари, 28 октябрь куни Ҳалабнинг ғарбий қисмидаги мактабга ҳам шу каби ҳужум оқибатида болалар ҳалок бўлганини ҳам танқид қилади», — дейилади баёнотда.

БМТ ХК «мустақил текширувлар ўтказишга чақириб», ҳодисалардан ғазабланганини билдирган.
 
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро эса, мазкур авиазарбалар Сурия ёки Россия томонидан берилганини айтган эди. 

Россия томони Идлибдаги мактабга ҳаво зарбаси берилишига алоқадорлигини рад этган.