Финляндиянинг учта шаҳри (Рованиеми, Хельсинки, Ловийса) ва Эстониянинг икки шаҳри (Нарва ва Таллин) ҳавосида радиоактив йоднинг катта миқдори аниқланди. Атмосферанинг ифлосланиши 19-25 октябрь кунлари айниқса кучли бўлган. Унинг манбаси аниқланмаган. 

Ҳавонинг заҳарланишига Норвегиянинг Халдан шаҳридаги тадқиқот реакторидан йоднинг чиқиб кетиши сабаб деб гумон қилинмоқда. Бироқ ҳозирда ҳеч ким бунинг аниқ сабабини айта олмаяпти, деб хабар бермоқда yle.fi фин сайти.