Канада ҳукумати иқтисодиётга салкам 23 млрд доллар жалб қилиш йўлини топди

Жаҳон 29 Октябрь 2016 5764
Фото: Reuters

Канада ҳукуматининг мамлакатда марихуанага рухсат бериши, Канада иқтисодиётига қўшимча 22,6 млрд доллар жалб қилишга ёрдам бериши мумкин.

Мамлакат бош вазири Жастин Трюдонинг хабар қилишича, ҳукумат 2017 йилда марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат бериш жараёнини бошлашни режалаштираяпти. Бу ҳақда, The Toronto Star нашри ёзмоқда. Бу эса, 22,6 млрд долларлик саноатни барпо этишга олиб келиши мумкин.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Шимолий Америка аҳолисининг 60 фоизи марихуанага қонуний рухсат бериш тарафдори. 

Ушбу гиёҳванд моддани дунёда биринчи бўлиб Уругвай давлати қонунлаштирган. Ҳозирда, АҚШ, Нидерландия, Шимолий Корея, Чехия, Испания ва Португалия, Бельгия, Аргентина, Австралия, Бангладешда марихуанага рухсат берилади.

Кўпроқ янгиликлар