Microsoft MacBook ноутбукларини Surface’га алмаштирадиганларга пул беришини маълум қилди

Технология 29 Октябрь 2016 2314

Microsoft компаниясининг 26 октябрда тақдим қилинган янги ноутбуки Surface Book ахборот оқимида бироз йўқолиб қолди, чунки у эълон қилинган кун эртасига Apple ўзининг янгиланган MacBook Pro ноутбукини тақдим қилди.

Бироқ Microsoft енгилмади ва ўз маҳсулотига эътиборни антиқа усул билан қаратишга қарор қилди. Компания MacBook эгаларига агар улар ноутбукларини Surface Pro ёки Surface Book ноутбукларига алмаштирсалар, 650 доллар беришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Tech Crunch.

Microsoft маълумотларига кўра, Surface Pro 4 ва Surface Book ноутбукларининг 97 фоиз эгаси улардаги сенсор экран имкониятларидан мунтазам фойдаланадилар, Apple эса бу технологиядан четда қолмоқда. Microsoft фикрича, бу имконият Surface ва MacBook’дан бирини танлашда қўл келиши мумкин.

Microsoft’нинг акцияси 10 ноябргача давом этади. 

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36270 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76114 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11677 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142367 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 93 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 1748 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1222 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 619 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1335 Жамият
Кўпроқ янгиликлар