130 йил илгари, 1886 йилнинг 28 октябрида Франция халқи АҚШга машҳур Озодлик ҳайкалини совға қилган. У президент Гровер Кливленд буйруғига биноан Нью-Йоркда ўрнатилган. "Либерти хоним" ўтган 130 йил ичида кўп нарсаларни бошдан кечирди. Bigpicture.ru Озодлик ҳайкалининг 130 йиллиги муносабати билан унга бағишланган фотожамланмани тақдим этди. 

1. Озодлик ҳайкали, Нью-Йорк, 2011 йилнинг 22 сентябри (Daniel Berehulak / Getty Images)

2. Ҳайкалтарош Фредерик Огюст Бартольдининг Париждаги устахонасида ҳайкални яратиш жараёни, 1875 йил (AP Photo / Agence Papyrus)

3. Бартольди устахонасидаги ишчилар ҳайкалнинг илк моделини йиғишмоқда, 1882 йилнинг қиш ойлари (Photo from the Library of Congress)

4. Фредерик Огюст Бартольдининг Париждаги устахонасида ҳайкал устида ишланмоқда,  1876 йил (AP Photo / Agence Papyrus)

5. Бартольдининг Париждаги устахонасида Озодлик ҳайкалини яратиш жараёни, 1880 йил (AP Photo / Agence Papyrus)

6. Озодлик ҳайкали Париж узра намоён бўлмоқда, 1884 йил (AP Photo / Agence Papyrus)

7. Озодлик ҳайкали бош қисми Парижда, 1884 йил, АҚШга жўнатишдан аввал (Photo from the Library of Congress)

8. Америкалик актриса ва учувчи Рут Элдер ўзининг American Girl самолётида Озодлик ҳайкали ёнидан учиб ўтмоқда, 1927 йилнинг 4 октябри (AP Photo)

9. Президент Франклин Рузвельт Нью-Йоркда Озодлик ҳайкалининг ўрнатилишига 50 йил тўлиши муносабати билан уюштирилган байрам тадбирида иштирок этмоқда (AP Photo / Preston Stroup)

10. Озодлик ҳайкали ўрнатилганига 55 йил тўлиши муносабати билан уюштирилган тадбир, 1941 йилнинг 28 октябри (AP Photo) 

11. АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатлар сайёҳлари Озодлик ҳайкалини томоша қилиш учун навбат пойлашмоқда, 1946 йилнинг 4 августи (AP Photo / FS)

12. Оклахома-сити Университети хори анъанавий либосларда "машъала кўтарган қиз"га серенада куйламоқда, 1955 йилнинг 16 августи (AP Photo / Anthony Camerano)

13. Озодлик ҳайкали ва Либерти-Айлендга юқоридан назар (AP Photo / Dave Pickoff)

14. Озодлик ҳайкали, 1965 йилнинг 1 октябри (AP Photo / John Rooney)

15. Одамлар Озодлик оролидаги паромга навбатда туришибди, 1968 йилнинг 1 майи (AP Photo)

16. Ҳарбий кемалар Озодлик ҳайкали ёнидан ўтмоқда, 1976 йилнинг 3 июли (AP Photo / ETA)

17. «Лос Мучачос» халқаро эркаклар цирки Озодлик ҳайкали остида томоша кўрсатмоқда, 1973 йилнинг 17 сентябри (AP Photo / Marty Lederhandler)

18. Қизча Озодлик ҳайкалини суратга олмоқда, 1976 йилнинг 7 сентябри (AP Photo / Jerry Mosey)

19. Зиёратчилар Озодлик ҳайкали чўққисига олиб чиқувчи зинапоялардан кўтарилишмоқда, 1976 йилнинг 8 сентябри  (AP Photo / Jerry Mosey)

20. Озодлик ҳайкали узра вертолёт парвоз қилмоқда, 1977 йилнинг 25 октябри (AP Photo / JR)

21. Республикачилардан президентликка номзод Рональд Рейган Озодлик ҳайкалига ишора қилмоқда, 1980 йилнинг 1 сентябри (AP Photo / Walt Zeboski)

22. Озодлик ҳайкали йирик планда, 1983 йилнинг 1 ноябри (AP Photo / Dave Pickoff)

23. Озодлик ҳайкали машъаласини алмаштириш жараёни, 1984 йилнинг 3 июли (AP Photo)

24. Озодлик ҳайкали машъаласига олтин гулхан ўрнатилиши, 1985 йилнинг 25 ноябри (AP Photo / Ed Bailey)