Россия президенти Владимир Путин Суриянинг Ҳалабига авиазарбалар беришни қайта бошлаш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди, деб айтди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Песковнинг айтишича, Путин яраланган аҳоли ва жангарилар шаҳарни тарк эта олиши учун гуманитар танаффуслар узайтирилишини қўллаб чиқди.

"Террорчилик гуруҳлари томонидан иғвогар ҳаракатларнинг олдини олиш учун Россия ўзида унда мавжуд кучлар ва воситаларни қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолади", деб қўшимча қилди Песков.

Аввалроқ Россия бош штаби Путинга Ҳалабга авиазарбалар беришни қайта бошлаш илтимоси билан мурожаат қилган. Бош штаб бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской буни жангарилар Сурия ҳукумат қўшинларига қарши фаол жанговар ҳаракатларни қайта бошлагани билан тушунтирган.