"Реал" Испания чемпионатининг 10-тури доирасида "Алавес" меҳмони бўлди. Учрашувда мадридликлар рақибидан кучли эканини кўрсатишди ҳамда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Охирги вақтларда гол ура олмаётгани сабабли танқид қилинаётган Криштиану Роналду бу ўйинда уч бор тўп киритди. Эътиборлиси, Роналду 79-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Яна бир голни эса Альваро Мората киритишга эришди. Шундай қилиб, "Реал" турнир жадвалидаги етакчиликни сақлаб қолди. 

"Алавес" – "Реал Мадрид" – 1:4
Голлар:
 Дейверсон Брум, 7 (1:0); Роналду, 17 (1:1, пен); Роналду, 33 (1:2); Мората, 84 (1:3); Роналду, 88 (1:4).
Ноаниқ пенальти: Роналду, 79.
Огоҳлантиришлар: Дейверсон Брум, 16; Торрес, 39; Бернар Франсуа, 52; Фемения, 80; Крстичич, 86 – Бэйл, 60.