29-30 октябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

АПЛ. "Тоттенҳэм" - "Лестер" (Шанба, 29 октябрь, Матч! Футбол 1, 19:00)

АПЛнинг 10-тур доирасидаги марказий учрашув Лондонда кечади. "Тоттенҳэм" ўз майдонида "Лестер"ни қабул қилади. Айни пайтда турнир жадвалида бу жамоалар бир-бирини қувишда давом этмоқда. Ўтган мавсумда ҳам улар чемпионлик учун охирги турларга қадар курашган эди. Ўшанда "Лестер"нинг қўли баланд келганди. Бу сафар улар АПЛнинг 10-турида тўқнаш келади. Бу ўйинга қадар "шпорлар" таркибида йўқотишлар бор. Асосий таркибнинг бир нечта футболчилари жароҳатлари сабабли "Лестер" билан ўйинни ўтказиб юборади. 

"Спартак" - ЦСКА (Шанба, 29 октябрь, Матч ТВ, 20:00)

Россия чемпионатида кўпчилик кутаётган баҳс бугун Москвада бўлиб ўтади. Бир қарашда, Москва дербисида "Спартак" ЦСКАни қабул қилади. Янги стадионда бўлиб ўтадиган учрашувда чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинган. Ўйинга бўлган қизиқиш сабабли, кўпчилик ушбу ўйинни сабрсизлик билан кутмоқда. Жорий мавсумда "Спартак" яна кучлилар қаторига қайтди ва чемпионлик учун курашмоқда. ЦСКА эса доимий равишда пешқадамлар сафида турибди. 

"Боруссия Д" - "Шальке" (Шанба, 29 октябрь, Матч! Футбол 3, 21:30)

Бундеслиганинг 11-турининг марказий учрашуви Дортмундда кечади. "Боруссия" мавсумни ўта муваффақиятсиз ўтказаётган "Шальке"ни қабул қилади. Айни вақтда мезбон жамоа бўлган "Боруссия" ортда қолган 10 турдан кейин турнир жадвалининг 7-ўринида турибди. "Шальке" эса 14-ўринни эгаллаган. Қизиғи шундаки, уларнинг жадвалда эгаллаган ўринлари тафовути 7тани ташкил қилса, оралиқдаги очколари фарқи ҳам айнан шунча экан. Хуллас, Рур дербисида қайси жамоага омад кулиб боқишини бугун кўриб оламиз. 

"Ювентус" - "Наполи" (Шанба, 29 октябрь, Матч ТВ, 23:45)

Охирги йилларда А серияда "Ювентус"га фақат "Наполи" жиддий қаршилик қилмоқда. "Милан", "Интер" ва "Рома"нинг савияси тушиб кетгани боис, ҳеч бир жамоа турин клубига қаршилик кўрсата олмаётган эди. "Наполи" эса йилдан-йилга кучайиб, А серияда етакчилардан бирига айланган. Қолаверса, бугунги учрашувда Гонсало Ҳигуаин собиқ жамоасига қарши дастлабки учрашувини ўтказади. 

"Рубин" - "Локомотив" (Якшанба, 30 октябрь, Матч ТВ, 21:30)

Эртага Россия чемпиоанатининг 12-тур доирасида яна бир қизиқарли баҳс бўлиб ўтади. "Рубин" уйда "Локомотив"ни қабул қилади. Эътиборлиси иккала жамоанинг айни вақтда очколари сони бир хил. Ўзаро тўқнашувдаги ғалаба қайсидир жамоани турнир жадвалида юқори ўринга кўтарилишига хизмат қилиши мумкин.