Ўзбекистон божхона қўмитаси тадбиркорлар учун махсус анжуман ташкил этди

Ўзбекистон 29 Октябрь 2016 8343
Фото: customs.uz

Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон тадбиркорлари учун махсус видеоконференция ташкил этди, деб хабар қилмоқда божхона қўмитаси матбуот хизмати. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига яқиндан етказиш мақсадида видеоконференция ташкил қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, ҳудудий божхона бошқармаларининг вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилишди.

Тадбирни очар экан, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Салиев мазкур Фармон энг аввало, хусусий мулкни хуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишига хизмат қилишини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси У.Сулайманов ўз сўзида Фармонга биноан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш учун жорий қилинаётган янги имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан. эндиликда тадбиркорлар фаолиятига аралашувлар тубдан қисқариши, бу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида белгиланганлига алоҳида эътибор қаратди.

Видеоконференцияда асосий эътибор мазкур Фармон билан тадбиркорларга божхона соҳасида жорий қилинаётган янги қулайликлар ва енгилликларнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ етказишга қаратилди. Фармон билан божхона органларига ҳам бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан:

Тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларнинг экспорти бўйича тузилган экспорт шартномалари божхона органларида ҳисобга қўйиш тартиби 2017 йилнинг 1 январидан бекор қилинади, эндиликда валюта назорати органлари, шу жумладан, божхона органлари томонидан экспорт шартномаларининг ижро этилиши Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.

Амалда эса тадбиркорлар экспорт шартномаларини мажбурий тарзда божхона органларида ҳисобга қўйиб келишаётган эди. Биргина жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида экспортёрлар томонидан 6 минг 200 дан ортиқ экспорт шартномалари божхона органларида ҳисобга қўйилган. 

Эндиликда тадбиркорлар экспорт шартномалари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган холда Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали киритадилар.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 1- (Экспорт-импорт қилишда Ташқи иқтисодий  алоқалар инвестиция ва савдо вазирлиги томоинидан лицензияланадиган товарлар), 2-(хом-ашё товарлари) ва 4-иловаларида (экспорт қилиниши тақиқланган товарлар) қайд этилган товарлар экспорти бўйича шартномалар божхона органида ҳисобга қўйишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинди.

Амалдаги тартибларга мувофиқ товарлар хорижга экспорт қилинаётанда “Ўзбекэкспертиза” АЖдан мазкур товарнинг келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатлар 3 иш кунида давомида олиб келинатёганди. 2017 йилдан бошлаб, мазкур муддат уч бараварга кискартирилиб, илгари ҳудди шундай товар учун сертификат олган аризачига бир иш куни мобайнида айнан шундан сертификат берилади.

Шу билан бирга, Фармон билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар” дастурининг 24-банди билан товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштирувини белгиланган жойлардан бошқа жойларда амалга оширганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ундириладиган божхона йиғими икки бараварга камайтирилди.

Дастурнинг 33-бандида эса товарнинг келиб чиқиш сертификатини, ветеринария, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган «Ягона дарча» идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш назарда тутилган.

Мазкур қулайликларнинг афзаллиги шундаки, экспорт қилишга мўлжалланган товарларни, айниқса тез бузилувчан қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилиш жараёнини тезлаштиради, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ тартиботларни янада соддалаштиради. Буларнинг бари эса тадбиркорнинг вақтини ва молиявий харажатларини қисқаришига хизмат қилади.

Маълумки Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Шу муносабат билан божхона органлари томонидан ҳам аниқ чоралар белгилаб олинди. Жумладан, Давлат божхона қўмитаси томонидан ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилишини кафолатлаш мақсадида Жиноят кодексининг 182-моддасига тегишли қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича қатор таклифлар тайёрланиб, Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори ҳамда Адлия Вазирлигида 1999 йил 15 ноябрда 832-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартиби”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан лойиҳалар тайёрланмоқда.

Тадбирда адлия ва солиқ идоралари вакиллари ҳам сўзга чиқиб, Фармоннинг ўз йўналишларига доир жиҳатларига атрофлича тўхталиб ўтишди. Шунингдек, йиғилганларга божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ва унинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар берилди.

Видеоконференция иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси З.Дусанов иштирок қилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар