Ўзбекистонни мағлубиятга учратиш учун Жанубий кореялик футболчиларга мукофот пули ваъда қилинди

Спорт 29 Октябрь 2016 25313
Фото: The Korea Herald

Яхши биласиз, шу йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сеул шаҳрида Жанубий Корея футболчиларига қарши ЖЧ-2018 мусобақасининг саралаш баҳсида майдонга тушади.

Бу ўйиннинг қийматини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳар бир йўқотилган очко якунда қимматга тушиши мумкин. 

Ўша баҳсда икки терма жамоа ҳам борини бериб ўйнаши турган гап. Чунки бошқача йўли ҳам йўқ. 

Биз шу кунларда Жанубий Корея матбуотини кузатиб кўрдик. Мамлакатда чоп этиладиган Asian Correspondent, The Korea Herald, The Seoul Times ва Yonhap News нашрлари Ўзбекистонга қарши ўйин борасида кичкина бўлса ҳам чиқишларни қилиб турибди. 

Шу нарса маълум бўлдики, Жанубий Кореянинг 15 ноябрь кундаги Ўзбекистонга қарши ўйини ва келаси йилнинг 23 март кунидаги Хитойга қарши сафар баҳслари учун ҳар бир футболчига мамлакат футбол федерацияси мукофот пулларини ваъда қилган. Яъни, кореяликларга навбатдаги икки ўйинда олти очко йиғиши вазифаси қўйилган.

Ўз навбатида футболчилар ҳам бу ишни бажариш қўлларидан келишини таъкидлашган. Бундан ташқари, Корея термасининг охирги ўйинлари кескин танқид остига олинган ва улар кейинги тайёргарлик жараёнига жиддий эътибор қаратишяпти. 

Нима ҳам дердик, энди ҳар бир ўйин биз учун плей-офф мақомига тенг бўлади. Бизда ҳам савия ва салоҳият етарли. Агар ишга тўғри ёндашсак биз ҳам Кореядан очко тортиб олишга қодирмиз. 

Умид қиламиз, яна икки ҳафтадан кейин бўладиган ўйинда керакли натижани қўлга киритамиз.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар