АҚШнинг SpaceX компанияси Марсга парвоз қилиш бўйича катта режалар тузмоқда. Компания раҳбари Илон Маск Марсга ва ортга парвоз нархини 500 минг долларгача камайтиришни орзу қилмоқда, бу унинг фикрича, Марсда мустамлака яратишга имкон беради. Компания бу борада анчагина яхши натижаларга эришди, деб хабар бермоқда "Популярная Механика".

Маълумки, космик парвозларни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири унинг нархи ҳисобланади. SpaceX қандай қилиб парвозлар нархини камайтирмоқчи эканлиги қуйидаги видеода айтилган.