2018 йилдан бошлаб ралли-кроссда электрокарлар пойгаси жорий қилинади

Технология 30 Октябрь 2016 2005
Фото: motor.ru

2018 йилдан бошлаб Американинг Red Bull Global Rallycross (GRC) ралли-кросс чемпионатида электрокарлар пойгалари жорий қилинади. Бу оддий таснифдаги — Supercar ва GRC Lite пойгалари каби уикендларда ўказиладиган алоҳида беллашувлар серияси бўлади. Бу ҳақида "Мотор" нашри хабар қилди.

Америка ралли-кроссида икки сониядан кам вақт ичида "юз"гача тезлашишга қодир 600 кучга эга автомобиллар қатнашади. Пойга электрокарларининг техник жиҳатлари ҳозирча ошкор этилмади. 

Red Bull Global Rallycross'нинг олтинчи мавсуми сентябрь ойида якунланди. Бу йилги чемпион Volkswagen Andretti Rallycross жамоаси шарафини Beetle хэтчбэкда ҳимоя қилган Скотт Спид бўлди. Иккинчи ўринни унинг шериги Таннер Фауст эгаллади. Фауст мазкур GRC'нинг икки карра чемпиони ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўрни қуйидагича белгиланди: Volkswagen, Ford, Honda ва Subaru.

GRC'дан ташқари, FIA шафелигида World Rallycross Championship - ралли-кросс бўйича жаҳон чемпионати ҳам ўтказилади. Бу йилги мавсумда биргина Аргентинадаги пойга қолганди, бироқ унда муддатидан илгари ғолиб номи эълон қилинди - Маттиас Экстрем. У Audi S1'да ўз жамоаси учун иштирок этади. 

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар