Яманда араб коалицияси авиазарбаларидан ҳалок бўлганлар сони 45 нафарга етди

Жаҳон 30 Октябрь 2016 3164

Яман ғарбидаги исёнкор хусийлар назорати остидаги Ходейда шаҳрига араб коалицияси томонидан берилган авиазарба қурбонларининг сони 45 нафарга етди. Бу ҳақида 30 октябрь, якшанба куни Reuters агентлиги маҳаллий ҳукумат манбаларига таяниб хабар берди. 

Бундан аввал араб коалициясининг авиазарбаси натижасида Яманда 30 нафар кишининг ҳалок бўлганлиги тўғрисида маълумот берилган эди. 

Коалиция шанба куни кечқурун Ходейдага қарата авиазарба берган. Ҳалок бўлганлар орасида - исёнкорлар, шунингдек Ходейда яқинидаги қамоқхона маҳбуслари бўлган. 

Агентликнинг маълумотларига кўра, қамоқхонада тахминан 80 нафар киши бўлган. Авиаҳужум вақтида қамоқхона ҳудудида уч марта портлаш содир бўлган. 
 

Кўпроқ янгиликлар